Италия терма жамоаси мухлислари 2018 йилги жаҳон чемпионати саралашининг плей-офф босқичидаги Швецияга қарши кечган ўйин олдидан (0:0) рақиб жамоа мадҳияси нисбатан ҳуштакбозлик қилди. 

Бу вазиятда Италия терма жамоаси сардори ва дарвозабони Жанлуижи Буффон Швеция мадҳиясини фаол қўллай бошлади. 

Тажрибали дарвозабоннинг ушбу ҳаракати ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама қилиниб, фойдаланувчиларнинг таҳсинига сазовор бўлди.