Дубайда қуриладиган Mars Scientific City шаҳарчасида олимлар, муҳандислар ва тадқиқотчиларнинг халқаро жамоаси Марсдаги ҳаётни ўрганиш билан шуғулланадилар. Бу ҳақда Dubai Airshow кўргазмаси вақтида БААнинг коинот агентлиги маълум қилди. 

Аввал маълум қилингандек, Қизил сайёрадаги шароитлар имитация қилинувчи “Марс шаҳарчаси” майдони 170 минг квадрат метрни, қурилиши эса 136 млн долларни ташкил қилади. Аввалроқ интернетда пайдо бўлган лойиҳалар суратларида чўлда жойлашган бир нечта гумбазни кўриш мумкин. Бу гумбазлар ичида турар жойлар ва яшил ўсимликлар жойлаштирилади.  

“Бу илмий шаҳар бўлади, унда Марсда сув, энергия ва озиқ-овқат маҳсулотларини сақлаш каби вазифалар таҳлил қилинади. Бу мақсадда унда бутун дунёдан олимлар ишлайди”, деб айтган манба.

Бундан ташқари, 2020 йилда БАА Марсга зонд учирмоқчи, бу зонд белгиланган жойга 2021 йилда етиб боради. 

“Зонд Марснинг бутун атмосфераси қамраб олинишини таъминлайди. Биз унинг ёрдамида Марсдаги иқлимни ўрганишимиз мумкин. Бу араб давлатларининг бу мақсадда юбориладиган илк зонди бўлади. Бу барчага бизнинг фанга улушимиз катталигини кўрсатиш ва олимлар, муҳандислар муҳимлиги ва янги авлодни шакллантириши борасида ёшларга номамиздир”, деб айтган манба.

Унинг айтишича, зонд ҳозирча синовдан ўтказилмоқда.

Ўтган йили БАА 2117 йилгача Марсда шаҳар қуриши ва у ерга одамлар юбориши режалари ҳақида маълум қилганди.