Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Олий суди, Миллий хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, Давлат солиқ қўмитасининг қарори билан суриштирув, дастлабки тергов ва суд муҳокамаси давомида ашёвий далиллар, моддий қимматликлар ва бошқа мол-мулкни олиб қўйиш (қабул қилиш), ҳисобга олиш, сақлаш, бериш, сотиш, қайтариш, йўқ қилиб ташлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартишлар киритилди.

Йўриқномага киритилаётган ўзгартишлар:

1.23-банд қуйидаги таҳрирда баён этилади:

«23. Суриштирув ёки дастлабки тергов давомида гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлар улар бўйича тегишли экспертиза хулосаси олингунга қадар муҳрланган ҳолда тегишлича ИИВ, МХХ органи ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг сақлаш хонасида ёки жазони ижро этиш муассасасида яшаш ва ишлаб чиқариш зоналаридан ташқарида жойлашган оператив қисмнинг сейфида сақланиши шарт.

Экспертиза хулосаси олингандан сўнг гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар 15 кун ичида марказлаштирилган ҳолда сақлаш учун МХХ органларига топширилиши шарт».

2.  72-бандда:

биринчи хатбошидаги «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш департаментининг ҳудудий органига» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг ҳудудий органига» деган сўзлар билан алмаштирилди;

иккинчи хатбошидаги «Суд департаментининг» деган сўзлар «Мажбурий ижро бюросининг» деган сўзлар билан алмаштирилди.

3.  73-банднинг иккинчи хатбошисидаги «Суд департаментининг» деган сўзлар «Мажбурий ижро бюросининг» деган сўзлар билан алмаштирилди.

4.  74-банднинг биринчи хатбошисидаги «Суд департаментининг» деган сўзлар «Мажбурий ижро бюросининг» деган сўзлар билан алмаштирилди.

5.  Бутун матн бўйича «суд ижрочиси» деган сўзлар «давлат ижрочиси» деган сўзлар билан тегишли келишикларда алмаштирилди.