Филиппин президенти Родриго Дутерте мамлакатида инсон ҳуқуқларига амал қилиниши масалаларига хорижий  сиёсатчиларнинг аралашувига йўл қўйиб бўлмаслигини айтди. У бу ҳақда 14 ноябрда якунланган АСЕАН давлатларининг 31-саммити натижаларига бағишланган матбуот анжуманда айтиб ўтди.    

Аввалроқ эса саммитда иштирок этган Канада бош вазири Жастин Трюдо Дутерте билан суҳбатда Филиппин ҳукумати гиёҳфандфурушларга қарши курашда қўллаётган услублар бўйича хавотир билдиргани ва инсон ҳуқуқлари масалаларини кўтарганини маълум қилган.

“Мен Филиппин халқи томондан сайланганман. Мен фақат Филиппин халқи олдида жавоб бераман. Мен филиппинлик фермерлар ва балиқчилар олдида жавоб бераман, уларга нима учун шундайлигини сабр-тоқат билан тушунтираман, бироқ хорижликка мени сўроқ қилишига йўл бермайман. Жўнаб қолсин ҳаммаси”, деб айтган Дутерте Канада бош вазири билан суҳбатига изоҳ бериш илтимосига жавобан.

“Мен ҳеч нарсани тушунтирмайман, бу мен учун ҳақоратдир”, деб айтган Дутерте ва аниқ исмларни келтирмаган.

Филиппин етакчиси унинг давлатида гиёҳванд модда тарқатувчи исталган одамни ўлдиришини қўшимча қилган.