Фото: BarcroftMedia/ТАСС

Индонезиянинг Ачех вилоятидаги Ужонг Каренг пляжига 10 та кашалот чиқиб қолди. Табиатни қўриқлаш департаменти қутқарув операциясини ташкил этган. Операцияга маҳаллий аҳоли ҳам қўшилган. Одамлар китларнинг танасини намлаб ва совитиб туриш учун ўзлари билан адёллар ва сочиқлар олиб кела бошлашган. Китларга арқон боғлаб, уларни патрул катерлари ёрдамида тортиб, сувга туширишга муваффақ бўлинган. 

Бироқ ҳамма китларни ҳам қутқаришнинг иложи бўлмаган: улардан 4 таси нобуд бўлган.

Фото: BarcroftMedia/ТАСС

Мутахассислар китларни пляжга отилишга ундаган сабабни аниқлашга тушиб кетишди. 

Фото: BarcroftMedia/ТАСС

Кашалотлар дунёдаги энг катта жонзотлардан бири бўлиб, тишли китлардан энг йириги ҳисобланади. Катта ёшли эркакларининг узунлиги 20 метрга ва оғирлиги 50 тоннага, урғочиларининг узунлиги 15 метрга ва оғирлиги 20 тоннага етади.

Фото: BarcroftMedia/ТАСС
Фото: BarcroftMedia/ТАСС
Фото: BarcroftMedia/ТАСС
Фото: BarcroftMedia/ТАСС