«Реал» сардори Серхио Рамос Goal нашри талқинига кўра, 2017 йилнинг энг яхши ҳимоячиси деб топилди.

Соврин учун курашда 31 ёшли футболчи Леонардо Бонуччи (Ювентус/Милан) ва Дани Алвесни (ПСЖ) ортда қолдиришга муваффақ бўлди.

Маълумки, «Goal 50» соврини анъанавий тарзда ҳар йили топширилади. Бугун барча номинациялар бўйича ғолиблар номи эълон қилинади.

Эслатиб ўтамиз, 2016 йилнинг энг яхши футболчиси деб Криштиану Роналду тан олинган эди.