Хитойнинг Чжэнчжоу халқаро аэропортида Хитойнинг Xiamen Air авиакомпанияси стюардессаси самолётдан тушиб кетди. The Daily Mail нашри бу кўнгилсиз ҳолатнинг видеосини намойиш қилди.

Стюардесса йўловчилар учун мўлжалланган таомлар солинган контейнерларни қабул қилаётганда самолётнинг фюзеляжи ва трап ўртасида ҳосил бўлган бўшлиққа тушиб кетган. Аёл саноқли сониялар осилиб турган, бироқ охир-оқибат ерга қулаган. 

Стюардесса 3 метрлик баландликдан тушиб кетиши оқибатида умуртқасидан синиш жароҳати олган ҳамда шошилинч тарзда операция қилинган. 

24 октябрда ҳам Шэньчжэнь шаҳрида шунга ўхшаш воқеа юз берган:  China Eastern Airlines авиакомпанияси стюардессаси самолёт эшигини ёпиш вақтида ундан тушиб кетган. Қиз бир неча жойидан синиш жароҳатлари олган. Аниқланишича, эшиклар техника хавфсизлигига риоя қилинмаган ҳолда ёпилган: стюардесса эшикни бир ўзи ёпмоқчи бўлган, ваҳоланки қоидага кўра буни икки киши қилиши керак бўлган.