ЖЧ-2018 турнирида жаҳон чемпиони бўлган барча терма жамоалар иштирок этади. Италиядан ташқари. «Соккер.ру» нашри олтин медалларни қўлга киритган, аммо мундиал саралашида инқирозга учраган терма жамоалар сарҳисобини қилди.

Россиядаги жаҳон чемпионати тарихдаги 21-турнир бўлади. Демак, орқада 20та мундиал қолди. Футбол тарихида атиги 8 терма жамоа жаҳон чемпиони бўлишга эришган. 5 марта Бразилия, 4 марта Германия ва Италия, 2 марта Аргентина ва Уругвай, 1 марта Англия, Франция ва Испания олтин кубокни боши узра кўтарган.

Уругвай - 2 марта чемпион (1930, 1950)
Жаҳон чемпионатларидаги иштироки - 13 марта
Олтин медалларни қўлга киритганидан сўнгги муваффақиятсизлиги - 8 марта  (2 та бойкот + 6 марта саралашдан ўтолмаган)

Италия - 4 марта чемпион (1934, 1938, 1982, 2006)
Жаҳон чемпионатларидаги иштироки - 18 марта
Олтин медалларни қўлга киритганидан сўнгги муваффақиятсизлиги - 2 марта  (саралашдан ўтолмаган)

Германия - 4 марта чемпион (1954, 1974, 1990, 2014)
Жаҳон чемпионатларидаги иштироки - 19 марта
Олтин медалларни қўлга киритганидан сўнгги муваффақиятсизлиги - йўқ

Бразилия - 5 марта чемпион (1958, 1962, 1970, 1994, 2002)
Жаҳон чемпионатларидаги иштироки - 21 марта
Олтин медалларни қўлга киритганидан сўнгги муваффақиятсизлиги - йўқ

Англия - 1 марта чемпион (1966)
Жаҳон чемпионатларидаги иштироки - 15 марта
Олтин медалларни қўлга киритганидан сўнгги муваффақиятсизлиги - 3 марта 

Аргентина - 2 марта чемпион (1978, 1986)
Жаҳон чемпионатларидаги иштироки - 17 марта
Олтин медалларни қўлга киритганидан сўнгги муваффақиятсизлиги - йўқ

Франция - 1 марта чемпион (1998)
Жаҳон чемпионатларидаги иштироки - 15 марта
Олтин медалларни қўлга киритганидан сўнгги муваффақиятсизлиги - йўқ

Испания - 1 марта чемпион (2010)
Жаҳон чемпионатларидаги иштироки - 15 марта
Олтин медалларни қўлга киритганидан сўнгги муваффақиятсизлиги - йўқ