KUN.UZ ижодкорлари янги лойиҳага қўл уришди. Энди куннинг энг муҳим воқеалари тафсилотлари кунлик видеодайжест кўринишида мухлислар эътиборига ҳавола қилиб борилади.

Видеодайжестнинг биринчиси тайёрланди. Унда 13 ноябрь куни рўй берган қуйидаги воқеа ва янгиликларга тўхталиб ўтилган:

  • Тошкент вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари ишдан олинди, Одилхон Рустамов унинг ўрнини эгаллади
  • Ўзбекистон маъҳад ва мадрасаларида Қуръони Карим курслари очиш бўйича қарор қабул қилинди
  • Фарғонада Ислом ҳуқуқи мактаби ташкил этилди
  • Ўзбекистон​да бензин нархи яна ошиши мумкин
  • Эрон ва Ироқ ўртасида жойлашган Ҳалабжа шаҳрида кучли зилзила рўй берди. Юзлаб инсонлар ҳалок бўлди, 6 мингдан зиёд киши жабрланган. Мингдан зиёд киши бошпанасиз қолмоқда. Эронда уч кунлик мотам эълон қилинди. Шавкат Мирзиёев Эрон раҳбарига таъзия изҳор қилди.
  • Филиппин пойхтахти Манилада Жануби-шарқий Осиё давлатлари ассоциацияси (ACEAN) нинг 31-саммити расман очилди.

13 ноябрда рўй берган янгилик, воқеа ва ҳодисаларнинг кундалик дайжестидан фарқли ўлароқ, видеодайжестни Кун.узнинг Youtube каналидан қуйидаги ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин: