Буюк Британия бош вазири Тереза Мэйнинг маълум қилишича, Британия Европа ҳимоясига содиқ. Шунингдек, у Россия тажовузкорлиги ҳақида огоҳлантирди. Мэй британиялик тадбиркорлар олдида чиқиш қилиб, шу ҳақда айтиб ўтди, деб хабар бермоқда «Би-би-си».

Мэйнинг таъкидлашича, у Brexit доирасида эришишга ҳаракат қилаётган келишув Британиянинг «иқтисодиётлар ҳамда эркин жамиятлар очиқлигига, уларга тажовуз қилиши мумкин бўлганлар олдида қўшма содиқлигидир. Бу, биринчи навбатда, албатта, Россия».

У, шунингдек, Қримнинг Россияга қўшилиши билан боғлиқ вазиятни танқид қилди ҳамда Москвани «сайловларга аралашишда» айблади.