Москвада ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари шаҳар жанубида 13 ноябрь куни аёл ва унинг тўрт ёшли фарзандининг ўлими бўйича тергов ишларини бошлаб юборишди. Аёл фарзандини пичоқлаб ўлдирганидан сўнг ўз жонига қасд қилган. Бу ҳақда "Московский Комсомолец" хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, 44 ёшли Мила (исмлар ўзгартирилган) асли ўзбекистонлик бўлиб, унинг ҳамда ўғлининг жасади қариндошлари томонидан соат тахминан 18.00лар атрофида топилган. Аёл ва бола қонга беланиб ётган бўлган, уларнинг таналарида эса пичоқ билан етказилган жароҳатлар изи кўринган. Аниқланишича, Мила аввалига ўғлини пичоқлаб ўлдирган. Столда эса у мактуб қолдириб, унда бу ишига нима сабаб бўлганини тушунтириб берган.

Ўзбекистонлик оила бу ерда 10 йилдан ортиқ вақт давомида истиқомат қилган. Оила бошлиғи – 47 ёшли Давид Чертаново Жанубий туманидаги ташкилотда ишлаган. Оилада икки фарзанд бўлган – 20 ёшли қиз ҳамда 4 ёшли ўғил бола.