Испаниялик теннисчи Рафаэль Надалнинг маълум қилишича, профессионал теннисчилар Ассоциацияси Якуний мусобақасидаги иштирокини тиззасидаги жароҳат туфайли муддатидан аввал якунлашга мажбур. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.

«Мен ўйнашга, кортга чиқишга тайёр эмасман, бироқ мен ҳаракат қилиб, уриниб кўришим керак эди. Мен фаолиятим давомида ушбу мусобақани камдан-кам ўтказиб юборганман, бироқ мавсумим ўз ниҳоясига етди», - дея айтиб ўтди Надаль.

Эслатиб ўтамиз, Надаль ATP Якуний мусобақаси гуруҳ босқичининг илк учрашувида бельгиялик Давид Гоффенга 6:7 (5:7), 7:6 (7:4), 4:6 ҳисобида мағлуб бўлди. Испаниялик ракетка устаси кейинги учрашувда австриялик Доминик Тим билан куч синашиши лозим эди.