IELTS имтиҳонларида энг қийин босқич — бу Speaking эканлиги сир эмас. Чунки биз инглизчада ўз она тилимизда гаплашгандек суҳбат қура олмаймиз. Бундай гаплаша олиш учун эса натив спикер (native speaker — ҳақиқий инглизчада суҳбатлашадиган киши) билан кўпроқ муомала қилиш зарур.

Худди шундай имконият Тошкент шаҳридаги Opal Education ўқув маркази томонидан берилмоқда. Марказнинг Speaking Club’ига АҚШнинг Калифорния штатидан Дениел Одэндаал соф инглиз тилида суҳбатлашиш ва ўқувчиларнинг нутқини равон қилиш учун таклиф этилди.

Унинг дарсларида иштирок этиш нафақат IELTS ўрганувчилар учун, балки тез-тез чет эл бизнес сафарида бўладиганлар, чет эл билан ишлайдиганлар ёки фақатгина инглиз тилида суҳбатлашишни ўрганмоқчи бўлганлар учун ҳам жуда фойдали бўлади.

Агар сиз ҳам инглиз тилидаги билимларингизни мустаҳкамлаш учун ишончли ўқув маркази қидираётган бўлсангиз, у ҳолда Opal Education ўқув-марказига мурожаат қилинг:

  • Манзил: Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани;
  • Мўлжал: «Чилонзор» метро бекати ва «Касбино» супермаркети;
  • Телефон: +998-95 198-86-66 (Телефон қабули ҳар кун 9:00дан 20:00гача).

_________________

Фото: Opal Education

 

  • Opal Education’нинг ўтган йилги натижалари

2016—2017 ўқув йилидаги натижаларга кўра, ўқув марказимизда тайёрланганларнинг 95 фоизи талабалик бахтига сазовор бўлди. Кам бўлса-да, ўқишга кира олмаганлар Тошкентдаги халқаро университетларнинг қўшимча ўқув ўринларида талабаликка қабул қилинишди.

  • IELTS бўйича дарслар тартиби

Бизда инглиз тили бўйича малакали ўқитувчилар сизнинг кун тартибингизга мос равишда – ҳафтада 5 кун (душанбадан жумага қадар) ёки ҳафтасига уч кунлик дарс жадвалини таклиф қиладилар.

Марказимиздаги ўқитувчилар етакчи олий таълим муассасаларида тажриба орттирган бўлишлари билан бир қаторда, сизга дарс беришдан олдин марказимизнинг махсус тренингларда ҳам қатнашганлар.

  • Инглиз тилида математика ва халқаро таълимга тайёргарлик

Opal Education’да инглиз тилини ўрганиш билан миллий ва халқаро олий таълим муассасалари, хусусан, ҳозирги кунда Ўзбекистонда фаолият олиб бораётган Сингапур менежментни ривожлантириш институти, Вестминстер университети, Турин политехника университети, Инҳа университетининг кириш имтиҳонлари учун ҳам зарур даражада тайёргарлик кўриш мумкин.

Математика дарсларининг инглиз тилида олиб борилиши — ўқувчиларга шундай қўшимча имкониятлардан бири.

Фото: Opal Education

 

  • IELTS’дан юқори балл кафолатланади

Биз IELTS имтиҳонларида юқори балл олишингизни кафолатлаймиз: Марказимизда олти ой ўқиб, IELTS’дан 8 балл олган ўқувчилар бўлганини ҳисобга олсак, уч ойлик таълим давомида ўқувчиларимиз IELTS’дан одатда 7-7,5 балл, камида эса 6 балл тўплай олишади.

Бунга сабаб ўқув марказимизнинг махсус дарс ўтиш усулида: Бошловчилар инглиз тили ўқишни битта ўқитувчининг қўлида бошлайди. Pre-IELTS’дан эса бошқа малакали ўқитувчилар ўқитади ва ҳамма IELTS ўқувчилар якунда етакчи мутахассисимиз тайёргарлигидан ўтади.

Шу билан бирга, ҳар 2 ойда Mock-Exam қилинади. Агар ҳар бир Mock-Exam’да ўқувчининг бали камида 0,5 баллга ошмаса, у ўқишдан четлатилади. Бунга, албатта, ўқувчининг ялқовлиги сабаб бўлади ва бу ҳол жуда кам кузатилади.

  • Speaking Club

Тил ўрганишга фақат китоб ўқиш билан эришиш мумкин, дейиш бугунги кунда тўғри эмас. Чунки, вазифани соддалаштирадиган ва тезроқ фойда берадиган замонавий технологиялар аллақачон мавжуд.

Буни яхши англаганимиз учун ўқувчиларга қўшимча қулайлик яратиш мақсадида, ҳар шанба куни инглиз тилида сўзлашиш — Speaking Club фаолиятини йўлга қўйганмиз. Чет тилида фильмлар томоша қилиб, уни ўзаро муҳокама қиламиз. Фақат ўқув қўлланмалари билан чекланиб қолишни истамаган ёшлар марказнинг бой кутубхонасидан, ўз билим даражаларига мос инглиз тилидаги бадиий адабиётдан ҳам фойдаланишлари мумкин.

Эндиликда эса, юқорида таъкидланганидек Speaking Club дарсларида, инглиз тилида равон сўзлаша олиш учун АҚШлик Дениел Одэндаал ҳам бизга ёрдам беради.

Фото: Opal Education
  • Тақдирлашлар

Меҳнат рағбат келтирар деганларидек, аълочи ўқувчилар Opal Education ўқув марказида бепул билим олишлари ҳам мумкин. Яъни ҳар ой охирида олинадиган имтиҳонларда 95 фоиздан юқори натижа кўрсатган ўқувчилар махсус сертификат билан тақдирланиб, кейинги ўқув ойи тўлови учун 100 фоизлик чегирмани қўлга киритади. Бундай чегирмани қўлга киритишга муваффақ бўлган ўқувчилар рўйхати билан Opal Education’даги «Аълочилар бурчаги»да танишишингиз мумкин.

  • Кичик ёшлилар учун гуруҳлар

Бундан ташқари, кичик ёшдаги ўқувчиларни ҳам чорлаб қоламиз. 6-13 ёшли кичкинтойлар учун мўлжалланган дарсларимиз асосан турли ўйинлар шаклида олиб борилиши уларнинг машғулотлардан зерикиб қолмасликлари учун мўлжалланган. Шунингдек, катта ака-опаларига ҳавас қилиб ҳам ўқишга қизиқишлари ошишини тажрибамизда кузатиб келмоқдамиз.

Муҳими — машғулотларни Буюк Британияда 5 йил давомида таҳсил олиб қайтган марказ раҳбари Жамил Жуманов шахсан ўзи назорат қилиб боради. Ўзингиз ва фарзандингиз учун муносиб ўқув марказини излаётган бўлсангиз, ҳеч иккиланмай Opal Education’га мурожаат қилинг:

Маълумот учун:

  • Манзил: Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани;
  • Мўлжал: «Чилонзор» метро бекати ва «Касбино» супермаркети;
  • Телефон: +998-95 198-86-66 (Телефон қабули ҳар кун 9:00дан 20:00гача).
Фото: Opal Education

Реклама ҳуқуқи асосида