АҚШ мудофаа вазири Жеймс Мэттиснинг маълум қилишича, Вашингтон Суриядан Женева жараёни муваффақиятга олиб келмагунига қадар кетишни режалаштираётгани йўқ. Бу ҳақда Пентагон сайтида хабар берилди.

«Биз ҳозирнинг ўзида кетишни режалаштираётганимиз йўқ, бу Женева жараёни олдинга силжиса юз беради. Бу ҳамма шу ерда қолишини англатмайди. Ҳамда баъзи қўшинлар кетаётганини ҳам билдирмайди. Мен шунчаки биз қандай шартлар қўяётганимиз ҳақида гапирмоқдаман», - дея айтиб ўтди у.

Унинг таъкидлашича, АҚШ Суриядаги можарони дипломатик йўл билан ҳал қилиш учун шароитларни таъминлаб беришга ҳаракат қилади.

Эслатиб ўтамиз, кеча Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Россия ва АҚШни Суриядан қўшинларни олиб чиқиб кетиш ҳамда инқирозга сиёсий йўл билан ечим топишга бор эътиборни қаратишга чақирганди.