«Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналду мавсум якунига етгач, мадридликлар сафини тарк этмоқчи ва бу ҳақда клуб президенти Флорентино Пересни огоҳлантиришга улгурган.

El Chiringuito нашри тарқатган хабарга кўра, футболчининг режасига қарамасдан, Перес 2018 йилнинг ёзида португалиялик юлдузини қўйиб юборишни истамаяпти.

Ўз навбатида, Роналду «Реал» билан шартномасини узайтиришдан бош тортмоқда. Бунда у клубда ўзини қадрлашмаётганидан нолимоқда.  Бундан ташқари, клуб ёзда Килиан Мбаппе («ПСЖ»га ўтишидан олдин) ва бошқа юлдузларни сотиб олиш ҳаракатига тушиб қолганини ҳам Роналду ўзига нисбатан ҳурматсизлик деб қарамоқда.