14 ноябрда узоқ давом этган касалликдан кейин афсонавий “Садо” ансамбли асосчиси, Ўзбекистон кинематографлари иттифоқи аъзоси, таниқли бастакор, овоз режиссёри Владимир Барамиков 69 ёшида вафот этди. Бу ҳақда “Ўзбеккино” миллий агентлигида маълум қилинган. 

Фото: nuz.uz

Барамиков 15 ноябрда Тошкентдаги Боткино қабристонида соат 12.00да дафн этилади.

Владимир Барамиков “Садо” ва “Наво” ансамблларининг асосчиси сифатида маълум бўлган. У фаолияти давомида таниқли бастакор ва шоирлар Раймонд Паулс, Илья Резник, Олег Иванов, Лев Ошанин, Давид Тухманов, Юрий Энтинлар билан ижодий ҳамкорлик қилган.

Барамиков 1992 йилдан “UNA Records” студияси бош директори бўлган. У  томондан 150 дан кўпроқ ҳужжатли ва бадиий фильмга оригинал мусиқа ва қўшиқлар ёзилган.

“Садо” гуруҳига 1977 йилда асос солинган. Гуруҳ уч аёл хонандалар: Кумуш Раззоқова, Азиза Мухамедова ва Мила Романидидан ташкил топган.