Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған айни вақтда Суриядаги вазиятни сиёсий йўл билан тартибга солиш учун асос пайдо бўлганини айтди.

“Биз айни вақтда масалани сиёсий ҳал қилиш учун асос пайдо бўлгани ҳақидаги келишувга келдик”, деб айтган Эрдўған Россия президенти Владимир Путин билан Сочидаги музокаралар натижаларига кўра.

Унинг айтишича, Анқара “Путин ва Дональд Трампнинг Вьетнамда Сурия бўйича биргаликда берган баёнотига муҳим аҳамият беришини” қўшимча қилган.

АҚШ ва Россия етакчилари Вьетнамда ИШИДни яксон қилишда қатъийликларини тасдиқлашган. Шунингдек, улар “Суриянинг суверенитети, мустақиллиги, бирдамлиги, ҳудудий яхлитлиги”ни қўллаб-қувватлашларини билдиришган. Улар Суриядаги вазият ҳарбий ечимга эга эмаслиги ҳақидаги фикрга келишган.