АҚШ президенти Дональд Трамп Шарқий Осиё мамлакатлари саммитига ташриф буюрмаган ҳолда Филиппинни тарк этди. Бу тадбирлар жадвали ўзгаргани туфайли юз берди, деб хабар қилмоқда Reuters.

Трампнинг самолёт бортида маълум қилишича, у бунинг ўрнига аввалдан тайёрлаб қўйган мулоҳазаларини давлат раҳбарлари билан биргаликда ўтказилган тушлик давомида билдирган.

Трампнинг ўрнига АҚШ давлат котиби Рекс Тиллерсон саммитда қатнашади.

Таъкидланишича, учрашув ташкилотчилари белгиланган вақтдан тахминан 90 дақиқага кечикишган.

Аввалроқ Филиппин аҳолиси Трампнинг мамлакатга келишига қарши чиққани хабар берилганди.