13 ноябрь куни Тошкент шаҳридаги Халқаро меҳнат ташкилоти офисида Жаҳон банки, ХМТ, Human Rights Watch ва ўзбекистонлик ҳуқуқ фаоллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Шунингдек, йиғилишда Ўзбекистон Меҳнат вазирлиги вакиллари ҳам иштирок этган.

Вазирлик матбуот хизмати хабарига кўра, тадбирда ХМТ Бош директори маслаҳатчиси К.Тапиола «жорий йил Ўзбекистонда кузатилаётган ижобий ўзгаришлар» ҳақида сўзлаб, Шавкат Мирзиёев ва ҳукумат қарорларидан иқтибос келтирди.

Йиғилишда ўзбекистонлик ҳуқуқ фаолларига ўзаро ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш, бола ва мажбурий меҳнатга йўл қўймаслик, аҳолининг ҳуқуқий онгини ривожлантиришга қаратилган механизмларни ишлаб чиқиш таклиф қилинди.