Уй танлаш – қизиқ ва масъулиятли иш. Шу билан бирга, бу маблағлари чекланган ва жуда ҳам ҳашаматли уй сотиб олишга қурби етмайдиган инсонлар учун долзарб масаладир. 

AdMe 1 млн. доллар эгаси сифатида тасаввур қилиб кўришни таклиф қилди ҳамда бу пулларга қандай уйлар ва квартираларни сотиб олиш мумкинлигини кўрсатиб берди. Улар дунёнинг турли нуқталарида жойлашган.

Нью-Йорк, АҚШ — $ 1 090 000

Чўнтакда 1 млн. доллардан ортиқроқ маблағ бўлса, шундай хонадонни сотиб олиш мумкин. Бу ерда битта ётоқхона, ошхона ва ваннахона бор. Хонадон меҳмонхона биносида жойлашгани туфайли, унинг маъмурияти яшаш қоидаларини ўрнатиш ҳуқуқига эга. Масалан, бу ерга уй ҳайвонлари билан кўчиб кириш тақиқланган.

Детройт, АҚШ — $ 1 000 000

Уй жуда эскидек тасаввур уйғотади, ҳамда бу хато эмас. Ҳашаматли хонадон 130 йил аввал қурилган. Бу ерда 6 киши учун ётоқхона ва газ орқали иситиш қурилмаси бор. Эгаларининг огоҳлантиришича, уй капитал таъмирдан чиқарилиши лозим.

Париж, Франция — $ 999 000

Қарийб 1 млн. долларга эга бўлсангиз, Парижда 3 хонали квартирани сотиб олишингиз мумкин. Бу ерда ётоқхона, ошхона, меҳмонхона ва кабинет учун алоҳида жой мавжуд. Шунингдек, квартира эгаси бир неча хонадонларга мўлжалланган ертўладан ҳам фойдаланиши мумкин.

Севр, Франция — $ 996 600

Франциядаги бу кичик шаҳарчада кўрсатилган пуллар эвазига ажойиб уйни харид қилиш мумкин. Масалан, шундай тошли уй сотувга қўйилган. Бу ерда ҳовуз ва уй атрофида катта майдон бор.

Милан, Италия — $ 921 441

Миланда 1 млн. доллар эгаси яхши тумандан 3 хонали квартирани сотиб олиши мумкин.

Барселона, Испания — $ 1 000 000

Шунингдек, Каталонияда ҳам 1 млн. долларга ажойиб уйни харид қилиш имкони бор. Албатта, бу пулларга квартирани ҳам сотиб олиш мумкин, бироқ кантри-йўналишдаги бу уйча кўпроқ маъқул келиши табиий ҳол.

Валенсия, Испания — $ 882 200

Қумли соҳилбўйларга эга ажойиб шаҳар. Бу ерда ҳам ҳашаматли уйнинг эгасига айланиш мумкин. Агарда, албатта, чўнтакда етарли маблағ бўлса. 

Танланган бу уйда эса яшаш учун 7 та хона, шунингдек, гараж ва кўплаб хўжалик иншоотлари бор.

Монреаль, Канада — $ 998 000

Кўрсатилган пулларга эгалик қилсангиз ҳамда Монреалдан кўчмас мулк сотиб олишга қатъий аҳд қилган бўлсангиз, катта танлов олдида қолишингиз аниқ. Бу уйда эса ажойиб ҳовуз ва 4 та ётоқхона бор.

Гургаон, Ҳиндистон — $ 927 495

Ҳиндистонда, маълум бўлишича, интернет орқали унчалик кўп ҳам нуфузли кўчмас мулк сотилмас экан. Нарх бўйича эса бу хонадон қулай вариантга айланиши мумкин.

Токио, Япония — $ 1 068 165

Токиода 1 млн. доллар (майли, ундан бироз кўпроққа) метродан 5-10 дақиқалик масофада жойлашган яхши, ҳашаматли уйни сотиб олиш имкони бор. Бу ерда яшаш учун 5 та хона, ошхона ва ажратилган санузел мавжуд. 

Дубай, БАА — $ 897 082

Дубайда бу пулга яхши виллани сотиб олиш мумкин. Масалан, бу уйда 3 та ётоқхона, боғ ва ҳовуз бор. Ажойиб, тўғрими? 

Лондон, Буюк Британия — $ 990 300

Лондонда 1 млн. долларга яхши таъмирдан чиқарилган ва қулай лойиҳалаштирилган 2 хонали кичик квартирани сотиб олиш имкони бор.

Кентербери, Буюк Британия — $ 990 300

Табиат билан уйғунликда бўлган уйларни ёқтирувчи миллионерлар Кентерберига кўчиб ўтишлари мумкин. Бу ерда кўрсатилган пулга янги ҳашаматли уй эгаси бўласиз.

Москва, Россия — $ 906 318

Москвада 1 млн. доллар эгаси ҳашаматли 3 хонали квартирани сотиб олиши мумкин. Уйнинг ички дизайни эса бу ерда бадавлат одамлар яшашини шундоқ билдириб туради.

Хуллас, миллион доллар ҳамма жойда ҳам миллион доллар бўлиб қолади. Кимдир бу пуллар эвазига ҳеч қачон ухламайдиган Нью-Йорк марказидан кичик квартирани харид қилишга тайёр бўлса, бошқалар шу маблағни шаҳардан бироз узоқроқда жойлашган ҳашаматли уйга сарфлашлари мумкин.