Лондон шаҳрининг жанубий қисмида полиция 14 ёшли қизни қўлга олди. У терроризмга шерик бўлишда гумонланмоқда, деб хабар қилмоқда The Guardian.

Скотленд-Ярд матбуот хизматидан маълум қилишларича, қиз терактга тайёргарлик кўришга кўмак кўрсатишда гумонланмоқда.

Айни дамда у полиция бўлинмасидаги қамоқда сақланаётгани айтилмоқда.