Украина Олий радаси депутати Нестор Шуфричнинг маълум қилишича, мамлакатда газ нархи ўн баробарга қимматлашган. Бу ҳақда NewsOne хабар бермоқда.

«Қарийб 670 гривна (203 899 сўм) эди. Бугун эса – 6 800 гривна (2 069 432 сўм)», - дея айтиб ўтди Шуфрич.

Шунингдек унинг таъкидлашича, газнинг қимматлашиши туфайли коммунал хизматлар нархлари 11 баробарга кўтарилиб кетган. Бундан ташқари, электр энергияси қиймати беш мартага ошди.

Аввалроқ Порошенконинг октябрдаги маоши миқдори маълум қилинганди.