«Газель» русумидаги йўловчи ташувчи автомобилда бўлган бир гуруҳ футбол фанатлари Ростов вилоятида жиддий автоҳалокатга йўлиққан. Бу ҳақда рус матбуоти хабар тарқатди.

Манбага кўра, йўл-транспорт ҳодисаси натижасида беш нафар футбол фанати вафот этган. Улар Краснодарда бўлиб ўтган Аргентина ва Нигерия терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашувини (2:4) кўриб яна Ростовга қайтаётган бўлган.

«Газель» КамАЗ русумидаги юк машинасига бориб урилгани айтилмоқда. Ҳалок бўлганлардан ташқари яна олти нафар йўловчи жароҳати сабаб шифохонага ётқизилган.