Ўзбекистонда сентябрь ойининг илк ҳафтасида эркин валюта конвертация амалиёти жорий этилгани эълон қилинганди. Шу давргача бир нечта тижорат банклари тадбиркорларга хорижий валютада кредит тақдим этган. Хорижий валютада кредит олган тадбиркорларга валюта либераллашуви жараёнида қандай имтиёз берилади? Ушбу саволга 15 ноябрь куни ташкил этилган навбатдаги Пресс-Клуб сессиясида Марказий банк раиси ўринбосари жавоб берди.

«Эътиборли жиҳати шундаки, уларнинг 80-85 фоизи экспорт қувватини оширишга қаратилган тармоқларда фаолият олиб боради», деб фикрини билдирган Шуҳрат Отабоев.

Фото: Халқаро пресс клуб

«Юқоридаги омил ҳисобга олинса, бу тадбиркорлар учун валюта либераллашуви жараёни унчалик салбий оқибатларга сабаб бўлмайди. Бошқалар ҳақида сўз юритсак, уларнинг пул оқимларини таҳлил қилиб, кредитларни сўндириш муддатлари қайта кўриб чиқилди. Бунда банк ходимлари ҳар битта мижоз билан якка тартибда иш олиб борган. Масалан, тадбиркорга 6 ойдан бошлаб 1 йилгача ёки ундан ҳам катта муддатда кредитларини қайтариш имконияти йўлга қўйилди.

Агар тадбиркорлар олдида айланма маблағларини шакллантириш мобайнида муаммолар пайдо бўлса, у ҳолда сўм валютасида, қайта молиялаштириш ставкаси бўйича кредитлар ажратиш тавсияси ишлаб чиқилди.

Ўтган икки ой ичида умумий қиймати 100 миллион доллардан ошиқ 200га яқин шартнома муддатлари ўрганилгач, уларнинг кредитни сўндириш муддати чўзиб берилди.

Бу билан масала батамом ижобий ҳал бўлди, дея олмаймиз. Мижозлардан ҳалигача турли сўровлар келиб турибди. Ўйлайманки, келгусида ҳам мазкур ҳолатга алоқадор шартнома эгалари мурожаат қилса, келишув шартларини қайта кўриб чиқишимиз мумкин», дейди Марказий банк раиси ўринбосари Шуҳрат Отабоев.