Электрокарлар яратиш билан шуғулланувчи Fisker компанияси электромобиллар учун аккумуляторлар ишлаб чиқариш соҳасида илғор ишланма яратганини маълум қилди. Компания вакилларининг айтишларича, электрокарга бир қувватланишда 800 км масофа босишга имкон берувчи батарея яратилди. Бу батареянинг яна бир эътиборли ва муҳим жиҳати, уни тўлиқ қувватлаш учун бир дақиқадан камроқ вақт кифоя қилар экан.  

Маълумки, айни вақтда Tesla’нинг бир қувватланишда энг кўп масофа босувчи модели бир қувватланишда 540 км йўл боса олади. Унинг батареясини қувватлаш учун ярим соат талаб этилади.

Бироқ Fisker батареяларининг оммавий ишлаб чиқарилиши 2023 йилдан олдин бошланмайди. Бу вақтгача эса шунга ўхшаш илғор батареялар қолган рақобатчиларда ҳам пайдо бўлиши мумкин.