Эфиопия шимолидаги Тигре вилоятида автобус ағдарилиб кетиши оқибатида 21 киши ҳалок бўлди, бир неча киши жароҳат олди. Бу ҳақда “Синьхуа” ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Таъкидланишича, барча жароҳатланганлар шифохонага етказилган. Йўл полицияси зобити Гебремедин Нреанинг айтишича, аварияга автобуснинг меъёридан ортиқ юклангани сабаб бўлиши мумкин. Қоидага кўра, автобусга энг кўпи билан 27 кишини олиши мумкин бўлган, бироқ авария вақтида автобусда 34 киши бўлган.  

Воқеа тафсилотлари аниқлаштирилмоқда.