Дунёнинг замонавий шаҳарларида йўлдаги катта тирбандликлар ва экологик муаммолар ҳаракатланиш воситаси сифатида велосипедларнинг оммалашишига сабаб бўлмоқда. Велосипедларни соз ҳолда сақлаш учун Европада уларни ювиш учун кичик ўлчамли, қулай автоматик ювиш қурилмалари жорий қилинмоқда.

CycleWash Duo номли бу қурилма Сашин Кумар томондан яратилди. Кумарнинг фикрича, бу қурилмани барча истовчилар шахсий фойдаланиш учун харид қила оладилар. Бундан ташқари, ушбу қурилмаларни кўчаларда ва трассалар бўйлаб жойлаштириш ҳамда автомобиллар ювиш жойларига ўхшаш пулли хизмат кўрсатиш тармоғини яратиш мумкин. CycleWash Duo 113 литр сувга мўлжалланган идишга эга. Битта велосипедни ювиш учун 40 градус ҳароратга эга 0,5 литр сув кифоя қилар экан.

Велосипедлар айланиб турувчи чёткалар ёрдамида ювилади. Қўлланадиган сув қайта қўллаш учун циркуляция қилинади. Велосипедни дастлабки ва якуний ювиш учун алоҳида пуркагичлар мавжуд. Битта велосипедни “ғуборлардан тўлиқ фориғ қилиш” учун 3-5 дақиқа кетади. 

Тўлов смартфондаги дастур ёрдамида QR-код ва PayPal тизими ёрдамида амалга оширилади. Ушбу хизмат Германия ва Австрияда 5,25 доллардан 9,9 долларгача туради.