Калифорниядаги бошланғич мактаблардан бирида рўй берган отишма чоғида тўрт киши ўлдирилган, яна тўрт киши касалхонага жўнатилган, деб хабар бермоқда KCRA телеканали маҳаллий мулозимларга асосланиб. Яраланганларнинг уч нафар ёш болалардир.

РИА Новостининг ёзишича, KCRA телеканали маҳаллий шериф ёрдамчиси Фил Жонстонга кўра, ўт очган номаълум инсон полиция томонидан йўқ қилингани ҳақида хабар тарқатган.

Воқеа сешанба куни эрталаб Техама округида рўй берган.

Жонстонга кўра, жиноятчи ўз нишонларини тасодифий тарзда танлаган. Унинг ёнида яримавтоматик винтовка ва икки тўппонча бўлган.

Телеканалнинг маълумотларига кўра, полиция отишма туфайли мактаб ва унинг теварак атрофидаги биноларни кўздан кечирмоқда. Шериф ёрдамчисига кўра, юзга яқин ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари суриштирув-тергов ишларини олиб боришмоқда.