2017 йил бошланиши, Янги йил байрами арафасида ўзига хос совға сифатида тақдим этилган ESSI — сут маҳсулотлари брендимиз ҳақида «Кун» нашрида хабар бериб, байрам билан барчани табриклагандик. Ўшанда илиқ қабул қилинган брендимиз ташкил этилганига бир йил тўлмасдан, юртимизда миллионлаб кишиларнинг, айниқса болакайларнинг қалбидан алоҳида ўрин эгаллаб улгурди.

Бунга сабаб эса ҳеч қачон сир бўлмаган — биз ҳар доим мижозларимизнинг соғликлари ҳақида қайғурганмиз ва бунинг учун ишлаб чиқаришда етакчи технологиялар ҳамда мутахассислар ёрдамидан фойдаланамиз.

Маҳсулотларимиз табиий ва нотўғри шароитда узоқ сақлаб бўлмайди. Шу боис, уларнинг сифати бузилиб қолмаслиги учун тезкор етказиб бериш — логистика марказларини ташкил қилганмиз ва бу ESSI’нинг севимли бўлишда катта хизмат қилган.

Фото: ESSI 

Ҳозирда кефир, биокефир, қатиқ, айрон, творог, сирок, сметана, қаймоқ, табиий мевали ёгуртлар каби 30 хил маҳсулотларимизни юртимиздаги супермаркетлардан харид қилиш мумкин. Улар нафақат таъми ва ёқимли эканлиги билан, балки ўзига хос қора идишлардалиги сабаб ҳам ажралиб туради.

Ўтган 10 ой давомида сайтимиз ҳамда Facebook ва Instagram каби ижтимоий тармоқларда мижозларимиз билан доимий мулоқотда бўлиб турдик, бундан ташқари ҳар доим супермаркет ходимларидан маҳсулотларимиз ҳақида мижозлар қандай фикр билдиришлари билан қизиқамиз.

Деярли ҳар бир кишини ESSI — сут маҳсулотлари қора рангли идишлардаги эканлиги ажаблантирган. Шунинг учун, қора рангда танилган ESSI маҳсулотлари ишлаб чиқариладиган сутдек тоза заводимизга саёҳат видеосини тасвирга олдик. Унда сиз ҳар кун истеъмол қиладиган маҳсулотларимиз қандай ишлаб чиқарилиши бошидан охиригача кўрсатилган. Марҳамат, томоша қилинг (YouTube’да томоша қилиш):

Маҳсулотларимиз дастурхонингизга кўрк бериб, ёш-у қарининг кўнглидан ўрин эгаллаётгани ва муҳими, соғлом турмуш тарзи кечиришингизда ёрдам бераётганидан хурсандмиз.

  • Манзилимиз: Тошкент вилояти, Қибрай тумани, Ибн Сино кўчаси, 10-уй
  • Телефонлар: (+998 71) 263 29 29 / (+998 95) 198 29 29
  • Веб-сайтимиз: essi.uz

Реклама ҳуқуқи асосида