KUN.UZ сайти янги лойиҳага қўл ургани ҳақида хабар берган эдик. Бундан буён куннинг энг муҳим воқеалари тафсилотлари видеодайжест кўринишида мухлислар эътиборига ҳавола қилиб борилади. Видеодайжестнинг навбатдагисида 14 ноябрь куни рўй берган воқеа ва янгиликларга тўхталиб ўтилган:

  • Қирғизистонда Ўмурбек Бабанов «Республика — Ата Журт» фракцияси раҳбарлигини тарк этди
  • Энди Ўзбекистондаги бўш иш ўринлари ҳақида маълумотлар махсус веб-сайтда аниқ юритилади
  • Ўзбекистон бўйлаб бензин нархи ошадими деган савол барчани қийнаб келаётган эди. Вилоятларида бензин инқирози рўй бераётган эди. Ниҳоят бензин нархи деярли 35-40 фоизга ошиши эълон қилинди.

14 ноябрда рўй берган янгилик, воқеа ва ҳодисаларнинг кундалик дайжестидан фарқли ўлароқ, видеодайжестни Кун.узнинг Youtube каналидан қуйидаги ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин: