Россиянинг қимматбаҳо смартфонлар ва аксессуарлар бренди Caviar 344 дона қора бриллиант билан безалган iPhone X смартфонини яратганини маълум қилди. Бу ҳақда компания вакили маълум қилди.

“Россия бойлиги” деб номланган коллекцияга кирган телефоннинг нархи 2,4 млн рублни ёки 40 минг долларни ташкил қилди. Ҳозирда бундай пулга Москвада бир хонали квартира харид қилиш мумкин.

“Бугун Caviar қора икра ва Император тожига бағишланган iPhone X’ни тақдим қилади”, деб айтган компания вакили. Ушбу iPhone X корпуси олтин билан қопланган ҳамда  бриллиант ва ёқутлар билан безалган. Ушбу смартфон ягона нусхада яратилди.   

Фото: Caviar

Caviar iPhone X модели корпуси осётр балиғи икрасининг фактурасига ўхшаш бажарилган ва антиқа рельеф ҳосил қилади. Корпус шунингдек Россия герби ва мадҳиясидан сўзлар билан безалган.  

Caviar компаниясига италиялик заргар Илия Жакометти томондан асос солинган. Ушбу фирманинг биринчи буюми 2001 йилда тақдим қилинган. “Caviar” сўзининг таржимаси икра деганидир.