Москва шаҳрида 2017 йилнинг январь-август ойларида ўртача ойлик иш ҳақи ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 8,5 фоизга ўсди. Бундан Москва шаҳар статистика бошқармаси маълумотлари дарак бермоқда. 

Ҳужжатда таъкидланишича, ўртача ойлик иш ҳақи 91,8 минг рублга тенг бўлган.

Шу билан бирга, статистикада барча мулкчилик шаклларидаги корхоналар, муассасалар ҳамда ташкилотларнинг ходимлари иш ҳақи ҳисобга олинган. Улар кичик тадбиркорлик субъектларига алоқадор эмас.

Ўз навбатида, номинал ўртача ойлик даромад аҳоли жон бошига ҳисобланганда бу даврда 2,8 фоизга ошди ҳамда 56,7 минг рублни ташкил қилди.