«Озодлик радиоси» (Radio Free Europe/Radio Liberty, RFE/RL’нинг рус хизмати — «Радио Свобода») ва «Америка Овози» («Голос Америки») нинг қўшма лойиҳаси — «Настояшчее время» (Currentime — «Айни вақт») га хорижий агент деб тан олиши эҳтимоли ҳақидаги билдиришнома жўнатилган. Бу ҳақда РИА Новостига Россия адлия вазирлигидаги манбаси хабар берган.

Илгари худди шундай билдиришномалар «Голос Америки», шунингдек «Idel.реалии» ва «Кавказ.Реалии» («Радио Свобода»га тааллуқли) лойиҳаларига ҳам жўнатилган эди.

Манбанинг сўзларига кўра, билдиришномада ушбу лойиҳанинг ишларида хорижий агентнинг фаолияти белгилари кўзга ташланаётгани ва унга нисбатан чекловлар жорий этилиши мумкинлиги кўрсатиб ўтилган. Ушбу чора АҚШда RT America (Russia Today – America)’нинг «хорижий агент» сифатида рўйхатдан ўтказилишига қарши амалга оширилаётган бўлиши мумкин.

Чоршанба куни Россия Давлат думаси томонидан нотижорат ташкилотлар тўғрисидаги қонунга киритилаётган ўзгартиришлар маъқулланганидан сўнг энг яқин муддатларда у кўриб чиқиш учун Федерация Кенгашига ҳавола этилади, агар у парламентнинг юқори палатаси томонидан тасдиқланса, президентга имзолашга олиб кирилади.

Чоршанба куни «Озод Европа радиоси/Озодлик радиоси» Давлат думаси томонидан ўзгартиришлар маъқулланганидан сўнг ҳам ўз ишини давом эттиришини билдириб ўтган.

«Озодлик радиоси» ва «Америка овози»нинг фаолияти Америка ҳукуматининг телерадиоэшиттиришлар масалалари бўйича бошқарувчилар кенгаши (BBG) томонидан тартибга солинади ва АҚШ Конгресси томонидан молиялаштирилади.