Россиянинг Ленинград вилоятида ўзбекистонлик мигрант қўлга олинди, у такси ҳайдовчиси бўлган қизни зўрлашда гумонланмоқда. Жиноят 12 дан 13 ноябрга ўтар кечаси содир этилган бўлиб, минтақадаги посёлкалардан бирида рўй берган. Бу ҳақда рус ОАВ хабар қилмоқда.

Маълумотларга кўра, ўзбекистонлик шахс такси ҳайдовчиси бўлиб ишлайдиган қизга куч ишлатиб, уни зўрлаган. Жабрланувчи ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга дарҳол мурожаат қилди. Полиция ходимлари жиноятчини жуда тез вақт ичида ушлашгани айтилмоқда. Айни дамда у қамоққа олинган.

Зўрлашда гумонланаётган шахсга нисбатан жиноий иш қўзғатилди. Жиноят тафсилотлари тергов манфаатлари туфайли ошкор этилмаган.