Россия президенти Владимир Путин Россия фуқаролигини олишда қасамёд келтириш тартибини тасдиқлади.

Таъкидланишича, қасамёд Россия ички ишлар вазирлиги ҳудудий органларида, Россия элчихоналари ва консуллик идораларида, маҳаллий ўзини бошқариш иидораларида, тарихий, жанговар ва меҳнат шон-шуҳрати жойларида, Россия давлати озодлиги ва мустақиллиги учун жангларда ҳалок бўлган жангчилар биродарлик қабрлари ёнида келтирилиши мумкин.   

“Қасамёд келтирувчи шахс қасамёд матнини овоз чиқариб ўқийди, сўнгра бланканинг тегишли жойида исми-шарифи, қасамёд келтирилган санани ва имзони қўяди”, деб айтилган ҳужжатда.

Путин октябрда фуқаролик олаётганлардан қасамёд келтиришни талаб қилувчи Россия фуқаролигига қабул қилиш қарорини имзолаганди.

Июлда Путин террорчилик ва экстрезим учун судланганларнинг фуқаролик олиш қарорини бекор қилишга имкон берувчи ва Россия фуқаролигини олишда қасамёд келтириш жараёнини жорий қилувчи қарорни имзолаганди. Бундан ташқари, қонун украиналиклар учун фуқаролик ва яшашга рухсат ҳуқуқини олишнинг соддалаштирилган жараёнини жорий қилишни назарда тутади.