14 ноябрь куни «Трастбанк» ХАБ вакилларининг Вена шаҳрига ташрифи доирасида «Трастбанк» ХАБ ва Австриянинг Райффайзен Банк Интернешнл раҳбарияти ўртасида ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Бу ҳақда банк ахборот хизмати хабар берди.

Ушбу меморандум валюта соҳасини тартибга солишнинг бозор механизмларини жорий қилиш, республика экспорт салоҳиятини оширишни рағбатлантириш, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни фаол жалб қилиш мақсадида имзоланган. Шунингдек, у маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг ташқи ва ички бозордаги рақобатбардошлигини ошириш, мамлакатда инвестиция ва ишбилармонлик муҳитини яхшилашга асосланган ҳолда лойиҳаларни ва савдо амалиётларини молиялаштириш соҳасида Ўзбекистон Республикасига товарлар ва хизматларни етказиб беришни назарда тутувчи ўзаро манфаатли операцияларни биргаликда амалга оширишни кўзлайди.

Мазкур меморандум кичик тадбиркорлик субъектларига хорижий кредит линияларини жалб қилиш ҳисобидан ресурслар ажратиш, ўз бизнесларини ташкил этишларига кўмаклашиш ҳамда ёшлар тадбиркорлиги ривожланишини янада рағбатлантириш ва ишбилармонлик муҳитини яхшилаш мақсадида имтиёзли кредитлар ажратишни назарда тутади.

«Биз Австриянинг етакчи йирик молия муассасаси билан ҳамкорлик алоқаларимиздан жуда мамнунмиз». Меморандум «Трастбанк» ХАБ ва Райффайзен Банк Интернешнл (Австрия) ҳамкорлигини расмийлаштиради ва асосан биринчи навбатда Ўзбекистон Республикасида халқаро иқтисодий ҳамкорликни янада ривожлантириш, жумладан, етакчи халқаро ва хорижий молиявий институтлар билан алоқаларни кенгайтириш, пухта ўйланган ташқи қарзлар сиёсатини амалга оширишни давом эттириш, жалб қилинган хорижий инвестиция ва кредитлардан самарали фойдаланиш, хусусий тадбиркорликни, авваломбор, микрофирмалар ва кичик корхоналарни молиявий қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш, уларни жадал ривожланиши учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш ва банк томонидан янги имкониятларни кенгайтиришга қаратилади», - дейди «Трастбанк» хусусий акциядорлик банки бошқаруви раиси Сардор Норму=амедов.