Рим папаси Францискка Lamborghini спорт автомобилининг ноёб нусхаси ҳадя қилинди. Бу ҳақда The Local хабар бермоқда.

Оқ автомобиль худди понтификнинг либоси каби тилла билан безатилган.

Франциск совғадан бош тортди ҳамда суперкар аукционда сотиладиган бўлди, олинган маблағлар эса хайрия мақсадларига йўналтирилади.

Рим папаси машинанинг капотида дастхат қолдирди ҳамда уни «ким ошди» савдоси уйига топширди.

Кутилишича, махсус ишлаб чиқарилган спорт автомобили Италиядаги чакана нархидан кўра (200 минг евро) анча қимматроққа сотилади.