АҚШ доллари ва евронининг қиймати Москва биржасида фаол равишда ўсди ҳамда долларнинг курси 15 августдан бери илк бор 60 рублдан ошди. Бунга эса бозор иштирокчилари томондан валютага талабнинг ошиши сабаб бўлган.

АҚШ доллари курси 60,02 рублни, яъни аввалги савдоларга нисбатан 67 копейкага ошган. Евро 70,54 рубль бўлди ва 1,26 рублга қимматлаган. Евро курси 30 августдан бери илк бор 70 рублдан ошган.

Нефть нархининг пасайиши ва бошқа бир қатор омиллар рублнинг асосий валюталарга нисбатан кучсизланишига олиб келди.