Ўзбекистон ва Беларусь хавфсизлик кенгашлари девонлари ўртасида 2018-2019 йилларга мўлжалланган Ҳамкорлик режасини имзолади. Бу ҳақда Беларусь хавфсизлик кенгаши давлат котибияти вакиллари хабар бермоқда, дея маълум қилган БЕЛТА АА.

Ҳужжат Беларусь хавфсизлик кенгаши давлат котиби Станислав Заснинг Тошкентга амалий ташрифи давомида имзоланди. У Ўзбекистон президенти ҳузуридаги хавфсизлик кенгаши котиби Виктор Маҳмудов билан ҳам учрашди.

Томонлар ҳарбий ва ҳарбий-техник, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, табиий офатлардан огоҳлантириш ва уларнинг оқибатларини бартараф этиш, аҳолини фавқулодда вазиятлардан ҳимоя қилиш, божхона идоралари ўртасида маълумот ва тажриба алмашиш соҳаларидаги қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, шунингдек, бўлажак ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилишди.

Бундан ташқари, икки давлат хавфсизлик кенгаши девонлари вакиллари ўртасида маслаҳатлашувлар бўлиб ўтди.

Халқаро ва миллий хавфсизликни таъминлаш, ҳамкорликни мустаҳкамлаш ҳамда замонавий чақириқлар ва таҳдидга қарши курашиш соҳаларидаги долзарб масалалар бўйича фикрлар алмашилди.