15 ноябрь куни Тошкентда "Тоғ-кон ускуналари, руда ва минералларни қазиб олиш ва бойитиш – “MiningWorld Uzbekistan 2017” 12- Халқаро кўргазмаси ўз ишини бошлади. Бу ҳақда ташкилотчилардан бири Kun.uz’га хабар берган.

MiningWorld Uzbekistan тоғ-кон, геология, геологоразведка техникаси ва ускуналарининг минглаб халқаро ва маҳаллий харидорлари ва етказиб берувчилари ўртасида очиқ мулоқот, янги амалий алоқалар ўрнатиш учун платформа ҳисобланади. 

Бу йил экспозицияда Австралия, Бельгия, Германия, Дания, Испания, Қозоғистон, Хитой, Латвия, Бирлашган Араб Амирликлари, Польша, Россия, Ўзбекистон, Украина, Швейцария ва Жанубий Корея каби 15 мамлакатнинг 42та компанияси тақдимот ўтказиши режалаштирилган.

Фото: MiningWorld Uzbekistan 2017
Фото: MiningWorld Uzbekistan 2017

17 ноябрга қадар давом этиши белгиланган кўргазманинг биринчи кунида майдалаш ва янчиш ускуналари, фойдали қазилма бойликларини бойитиш, сочилувчан материалларни ташиш, ҳамда конлар ва руда конларини автоматлаштириш тармоқлари ташриф буюрувчилар билан гавжум бўлди. 

Фото: MiningWorld Uzbekistan 2017

Кун давомида FLSmidth (Дания), Вист Азия (Қозоғистон), Thoroughtec Simulation (Россия) каби компаниялар ва бошқалар тоғ-кон саноати соҳасидаги энг янги ечимлар, профессионал тайёргарлик учун рақамли технологиялар ва усулларни қўллаш, тоғ-кон ускуналарини ишлатиш бўйича мутахассисларни аттестациядан ўтказиш ҳақида сўзлаб берди.