Италия терма жамоаси бош мураббийи Жампьеро Вентура истеъфога чиқарилди.

Бу ҳақда Италия футбол федерацияси хабар бермоқда. 

Вентура қўли остида терма жамоа 1958 йилдан буён илк маротаба жаҳон чемпионатига чиқолмаганди.

Аввалроқ, муддатидан олдин бекор қилинган шартнома учун Вентура 700 минг евро товон пули талаб қилгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.