Женевадаги Christie's аукционда 163 каратли бриллиантга эга маржон 33,5 млн швейцар франкига (33,7 млн долларга) сотилди. Бу ҳақда аукцион уйи сайтида маълум қилинди.

Зумрад кўринишдаги ишлов берилган бриллиант кичикроқ ўлчамдаги 18 та бриллиант ва ноксимон 66 та зумраддан иборат маржоннинг ўртасига қўйилган. Ушбу маржон de GRISOGONO заргарлик уйи томонидан ягона нусхада яратилган.

Аукцион уйининг таъкидлашича, бу бриллиант ушбу аукцион уйида сотилган энг катта бриллиант ҳисобланади,

Бриллиант 404 каратли олмосга ишлов бериб яратилган. Қимматбаҳо тош Анголада 2016 йил февралида топилган ва унга ишлов бериш учун 11 ой кетган.

Аукционда сотилган яна бир ноёб лот 19 каратга эга “Буюк Мазарини” бриллианти бўлди. Бу бриллиант 14,5 млн долларга сотилди. Бу қимматбаҳо тош ўз даврида Франция қироллари Людовик XIV, Карл X, императорлар Наполеон Бонапарт ва Наполеон III’га тегишли бўлган.