Зимбабве пойтахти Харарега танклар билан кириб, давлат телерадиокомпаниясини эгаллаб олган ҳарбийлар оммага телемурожаат билан чиқишди. Бу ҳақда AFP хабар тарқатди.

Миллий телевидение орқали намойиш этилган чиқишда ҳарбийлар маълум қилишдики, президент Роберт Мугабе айни вақтда хавфсизликда турибди.

Ҳарбийлар бу ҳаракат ҳарбий давлат тўнтариши эмаслиги, улар 93 ёшли президентнинг атрофидагиларни нишонга олишгани ҳақида таъкидлашган.

Бундан аввалроқ ҳарбийлар ZBC телекомпанияси офисини ўз назоратига олгани маълум бўлганди.