Украина пойтахти Киев шаҳрининг Деснян туманида 14 ёшли қиз ўз жонига қасд қилди. Бу унинг онаси ижтимоий тармоққа киришга рухсат бермаганидан сўнг юз берган, деб хабар қилмоқда «112 Украина» нашри.

Дастлабки маълумотларга қараганда, она қизидан планшетни олиб қўйиб, унга ижтимоий тармоқларга киришни тақиқлаган.

Шундан сўнг аёл итини айлантириб келиш учун кўчага чиқиб кетган. Бу вақт ичида эса қиз ўз жонига қасд қилди.

Айни дамда воқеа жойида Киев полициясининг тергов-тезкор гуруҳи иш олиб бораётгани айтилади.