Туркия хавфсизлик кучлари мамлакатнинг 30 вилоятида полициянинг 108 нафар собиқ ходимини қўлга олиш амалиётини ўтказмоқда.Улар Фатҳуллоҳ Гулен ташкилотига алоқадорликда гумон қилинмоқда. Бу ҳақда NTV телеканали ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлардаги манбасига асосланган ҳолда хабар қилмоқда.
 
Уларни ушлаш ордерини Анқара прокуратураси берган, уларнинг 60 нафари қўлга олинган. 

Эслатиб ўтамиз, 2016 йил 15 июлидан 16 июлга ўтар кеча бир гуруҳ ҳарбий исёнчилар давлат тўнтаришига уринишни амалга оширган. Асосий қарама-қаршилик Анқара ва Истанбулда содир бўлди. 240 фуқаро ҳаётдан кўз юмган, 2 мингдан ортиқ одам жароҳатланган, исён бостирилган эди. Туркияда бу воқеадан сўнг 50 минг киши ушланди, 140 мингдан ортиқ давлат хизматчиси вазифасидан четлатилди ёки ишдан ҳайдалди.