Қозоғистон парламенти Сенатининг халқаро муносабатлар, мудофаа ва хавфсизлик бўйича қўмитаси раиси Дариға Назарбоева Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги фаолияти масалалари бўйича жамоатчилик кенгашининг янги раиси этиб сайланди. Бу ҳақда ҚР ТИВ ахборот хизмати хабар берди.

Хабар қилинишича, Дариға Назарбоева бу лавозимда депутат, парламент Сенатининг ижтимоий-маданий ривожланиш ва илм-фан бўйича қўмитаси раиси Бирганим Айтимовани алмаштирди.

Назарбоеванинг ўз кириш сўзида таъкидлашича, жамоатчилик кенгашининг бош вазифаси ташқи сиёсат идораси ва фуқаролик жамияти ўртасида тўғридан-тўғри алоқани таъминлаш бўлиб қолади.