Италия терма жамоаси футболчиси Даниэле де Росси ЖЧ-2018 саралаши плей-офф ўйинлари доирасида Швецияга қарши кечган ўйиндан кейин меҳмон жамоа автобусига чиққан.

34 ёшли хавбек ўйин аввалида италиялик мухлислар Швеция мадҳияси янграётган вақтда ҳуштакбозлик қилгани учун швециялик футболчилардан узр сўраган.

Бу маълумотни Швеция терма жамоаси футболчилари Понтус Янссон ва бош мураббий Янне Андерссон тасдиқлади.

«У биз билан гаплашди, биз яхши ўйнаганимизни айтди ва баъзи футболчилар Стокҳольмда ўзини ёмон тутгани, шунингдек, жавоб ўйинида италияликлар бизнинг мадҳиямиз вақтида ҳуштакбозлик қилишгани учун узр сўради. Шунда автобусдаги муҳит гўзаллашиб кетди: «Қойил, нималар бўляпти?». Бу биз учун жуда ёқимли лаҳзалар эди. Эҳ, у қандай жентельмен, а!» — деди Понтус Янссон.

Италия ушбу ўйиндан кейин 60 йил ичида илк бор жаҳон чемпионатидан қолиб кетди ва ҳали 34 ёшда бўлган Де Росси Жанлуижжи Буффон, Андреа Бардзальи ва Жоржо Кьеллини қаторида Италия термасидаги фаолиятини якунлади.

Видео: Де Росси ўзи эмас, ҳужумчи майдонга ташланишини талаб қилди

Де Росси жамоадошига ташхис қўйилишини кутиб, унинг оиласи билан тун бўйи шифохонада қолди