Фото: Stomaservice

Stomaservice эстетик стоматология клиникаси стоматолог қабулига ёзилиш оддий ва тезкор бўлиши учун Телеграм-ботни ишга туширди ва Ўзбекистонда ўз хизматларини Телеграм-бот орқали таклиф қилишни йўлга қўйган биринчи тиббиёт муассасасига айланди.

@stomaservice_bot боти ёрдамида исталган инсон бир дақиқадан камроқ вақт ичида қабулга ёзилиши, шунингдек, клиниканинг барча хизматлари ҳамда прайс-листи билан танишиши мумкин

Таъкидлаши керакки, стоматологиянинг юқори малакали жамоаси бир неча бор Женевада «Сифат ҳамда самарадорлик учун» International Quality ERA Awards мукофотини қўлга киритган. Ходимларнинг иш стажи 12—25 йилни ташкил этади. Уларнинг профессионаллиги дунёнинг етакчи стоматологияларида мунтазам сайқалланиб борилади.

Стоматологик клиникада немис ишлаб чиқарувчиларининг энг илғор технологияларидан фойдаланилади. Stomaservice’даги барча ускуналар Швейцариядан, анестетиклар Францияда, пломбада ишлатиладиган материаллар Америкадан олиб келинади.

Фото: Stomaservice

Шундай экан бу каби технологияни биринчи бор Stomaservice жорий этгани тушунарли ҳолат. Биринчи навбатда бу 25 йилдан буён Ўзбекистон бозорида тўпланган бой тажриба. Бу давр мобайнида 20 мингдан одам ўз тишларини айнан шу ерда даволатган. Яна бир эътиборга молик жиҳати — тозалик ҳамда мижозлар билан муносабатдаги тартиб. Стоматология ташкил этилганидан буён бирор марта инфекция билан зарарланиш ҳолати кузатилмаган.

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Буюк Ипак Йўли 235

Телефон: +998 (98) 314 44-88
                   +998 (71) 265 33 99

Сайт: www.stomaservice.uz

Телеграм-бот: @stomaservice_bot

Реклама ҳуқуқи асосида