Мудофаа вазири генерал-майор Абдусалом Азизов бошчилигидаги Ўзбекистон Республикаси делегацияси Озарбойжонга расмий ташриф билан келди. Бу ҳақда Озарбойжон Мудофаа вазирлиги ахборот хизмати хабар берган.

Қайд этилишича, ташриф доирасида Ўзбекистон мудофаа вазирининг Озарбойжон Мудофаа вазирлигида қатор учрашувлар ўтказиши режалаштирилган.

Учрашувлар ҳарбий, ҳарбий-техник, ҳарбий-таълим ва бошқа соҳаларга тегишли бўлиши айтилди.