Hamkorbank ўз фаолиятининг дастлабки кунлариданоқ тадбиркор ва ишбилармонларга қулай шарт-шароитлар ярата бошлади. Дастлаб улар учун имтиёзли хизматлар, кредитлар тақдим этилган бўлса, 2010 йилга келиб ҳудудларда барча қулайликларга эга бўлган Бизнес марказлар қурила бошланди. Андижон, Наманган ва Самарқандда барпо этилган беш қаватли “Ҳамкор” халқаро бизнес марказлари бунинг ёрқин мисолидир.

Фото: “Ҳамкор” бизнес маркази

Жорий йилда эса мамлакатимизнинг шимолий ҳудуди бўлмиш Хоразм вилояти маркази - Урганч шаҳрида ҳам ана шундай йирик мажмуа барпо этилди. 

Замонавий меъморлик андозалари асосида бунёд этилган мазкур бизнес маркази беш қаватдан иборат. Унинг биринчи ва иккинчи қаватларидан Hamkorbank’нинг янги - Хоразм минтақавий филиали жой олган.

Фото: “Ҳамкор” бизнес маркази

Кичик бизнес субъектлари учун офислар эса учинчи ва тўртинчи қаватларда жойлашган. Шунингдек, марказда анжуманлар зали (140 ўринли), ўқув зали (70 ўринли) ҳамда музокаралар хонаси мавжуд бўлиб, улар энг сўнгги русумдаги мультимедия жиҳозлари билан таъминланган.

Марказнинг бешинчи қаватида қишки (140 ўринли) ва ёзги ресторан (150 ўринли) фаолият юритади. Бу ерда  корпоратив тадбирлар, юбилейлар, фуршетлар ва бошқа маросимларни юқори савияда ўтказиш учун барча қулайликлар мавжуд.

Фото: “Ҳамкор” бизнес маркази

Бинонинг энг юқори нуқтасида жойлашган сайлгоҳдан маҳаллий аҳоли ва хорижлик меҳмонлар Урганчнинг кўркам ва латофатли қиёфасини мириқиб томоша қилишлари мумкин.

Фото: “Ҳамкор” бизнес маркази

Бинодаги қулайликлар шу билан ниҳояланмайди. Хориждан келтирилган ойнаванд лифт, саҳна ландшафти, тунги чироқлар, турфа рангда товланувчи мусиқали фавворалар Хоразм аҳолиси ва меҳмонлар учун Конституциямизнинг 25 йиллигига бағишланган ажойиб туҳфадир.

 

Фото: “Ҳамкор” бизнес маркази

Бизнес марказ ичидаги ноанъанавий дизайн асосида безатилган кенг холл, анжуманлар зали, дам олиш хонаси, энг сўнгги моделдаги мебель жиҳозлари, узлуксиз электр таъминоти ҳар қандай тадбиркорнинг қалбида яхши ишлаш ва яшашга иштиёқ уйғотади.

Кўҳна ва навқирон Урганч шаҳридаги “Ҳамкор” бизнес марказига марҳамат!

Телефон: (362) 770-55-77
Манзил: Урганч шахри, М. Худайберганов кўчаси, №1 уй.

Реклама ҳуқуқи асосида